Коронавирус – энди навбат 9 майгами?
Олам
−
25 Март 2020
18064Россия Президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков 9 май куни ўтадиган “Ғалабанинг 75 йиллиги” байрамини қолдирилиши билан боғлиқ саволларга жавоб берди.
Унинг сўзларига кўра, бу масала муҳокама қилинади, аммо ҳали бир қарорга келингани йўқ.
“Ушбу масала, сўзсиз муҳокама қилинади. Ҳали ҳеч қандай қарорга келинмади, тайёргарлик ишлари давом этмоқда. Бу масала эпидемиологик вазият қандай ривожланишига боғлиқ. Турли хил вариантлар кўриб чиқилмоқда”, деди Песков.
Сўнгги маълумотларга кўра, Россияда коронавирусга 662 одам чалинди. 30 бемор шифо топди.
Айтиш мумкинки, коронавирус пандемияси сабаб дунёдаги кўплаб тадбирлар бекор қилинди. Бунга футбол бўйича чемпионатларни, халқаро теннис мусобақаларини, турли концерт, кўргазма ва кинотақдимотларни мисол қилиб келтириш мумкин.
Кеча, 25 март куни Япониянинг пойтахти Токио шаҳрида 2020 йилда ўтиши режалаштирилган навбатдаги Олимпиада ўйинлари коронавирус пандемияси сабаб 1 йилга кечиктирилди.
LiveБарчаси
Путин халқига мурожаат қилди.
21 Ноябрь