Тўра Боболов янги лавозимда иш бошлади
Жамият
−
27 Февраль 2023
21058Жорий йилнинг 24 февраль куни Тошкентда Ўзбекистон-Озарбайжон ишбилармонлар кенгашининг учинчи йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда Савдо-саноат палатаси хабар берди.
Қайд этилишича, ушбу тадбирда Тўра Боболов Савдо-саноат палатаси раисининг биринчи ўринбосари ва Ўзбекистон томони ишбилармонлар кенгаши ҳамраиси сифатида иштирок этган. Шунингдек, тадбирда Озарбайжон Тадбиркорлар (иш берувчилар) ташкилотлари миллий конфедерацияси президенти ва ишбилармонлар кенгаши Озарбайжон томони ҳамраиси Вугар Зейналов, турли вазирлик ва идоралар ҳамда ишбилармон доира вакиллари қатнашган.
Қайд этилишича, мазкур тадбирнинг асосий мақсади Ўзбекистон-Озарбайжон ўртасидаги инвестициявий ва савдо-иқтисодий ҳамкорликни янада ривожлантириш ва икки мамлакат ишбилармон доиралари ўртасидаги икки томонлама алоқаларни мустаҳкамлаш масалалари бўлган.
Эслатиб ўтамиз, Тўра Боболов 2022 йил 26 декабрда бошқа ишга ўтгани муносабати билан Сурхондарё вилояти ҳокими лавозимидан озод этилган эди.
Шунингдек, у 2017 йилдан 2019 йил апрелгача Сурхондарё вилояти ҳокимининг иқтисодий ва бизнес масалалари бўйича биринчи ўринбосари бўлган. 2019 йил 1 майдан Боболов вилоят ҳокими лавозимига тасдиқланган эди.
LiveБарчаси
Тошкент шаҳрининг бош режаси тасдиқланди.
26 Декабрь