Тўпаланг дарёсидан яна бир ноёб топилма чиқди

Маданият-санъат

image

Сурхондарё вилояти Сариосиё туманидаги Тўпаланг дарёси ўнг қирғоғидан бронзадан қуйма услубда ясалган от ҳайкалчаси топилди.

Вилоят туризм ва маданий мерос бош бошқармаси масъул ходими Бекзод Ўрақовга кўра, ҳайкалча Тўпаланг дарёсининг бундан олдин Мирзо Улуғбек зарб эттирган тангалар топилган Алишер Навоий номли маҳалла ҳудудидан оқиб ўтувчи қисмидан чиққан.

“От ҳайкалчаси ҳам ана шу ердан топиб олинган бўлиб, у келгусида ҳудуд тарихини ўрганишда муҳим манба бўлиб хизмат қилиши мумкин”, деди Ўрақов.

Термиз археология музейига топширилган от ҳайкалчаси мутахассислар томонидан чуқур ўрганилиб, дастлабки хулоса берилган.

Қадимшунослар фикрича, 91,57 грамм ўлчамга эга бронза от ҳайкалчаси Тўпаланг дарёси ичида Мирзо Улуғбек номидан ХV асрга оид тангалар билан бир жойдан топилгани учун шу аср билан даврийлаштирилди. Келгусида бу ерда олиб бориладиган тадқиқот ишлари мазкур топилма санасини янада ойдинлаштиради.

Аввалроқ Сурхондарёнинг Тўпаланг дарёси қирғоғидан “Улуғбек хазинаси” топилганлиги ҳақида хабар берган эдик. Қадимий тангаларнинг бир томонида олти қиррали юлдуз ва олти япроқли гул зарб қилинган бўлиб, бу ҳукмдорнинг буюк астроном ва математиклиги туфайли киритилган белгилардир. Шунингдек, тангаларнинг реверсида, яъни бет тарафида “Самарқанд”, “Адлийя” сўзлари, ҳижрий 823 (1420 йил), 832 (1428 йил) каби зарб қилинган йиллари акс этган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

409

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг