Сурхондарёда “Улуғбек хазинаси” топилди
Жамият
−
08 Март 2022
27037Сурхондарёдаги Тўпаланг дарёси қирғоғидан Мирзо Улуғбек ҳукмронлиги даврига оид мис тангалар топилди.
Сариосиё туманидаги Алишер Навоий маҳалласида яшовчи фуқаролар Тўпаланг дарёси қирғоғидан жуда кўп мис тангалар топиб олди. Олимлар мазкур ашёлар ҳозиргача Ўзбекистон ҳудудидан топилган Мирзо Улуғбек ҳукмронлиги даврида зарб эттирилган пул тангаларининг энг катта ва яхши сақланган хазинаси эканлигини таъкидлашмоқда.
Қадимий тангаларнинг бир томонида олти қиррали юлдуз ва олти япроқли гул зарб қилинган бўлиб, бу ҳукмдорнинг буюк астроном ва математиклиги туфайли киритилган белгилардир. Шунингдек, тангаларнинг реверсида, яъни бет тарафида “Самарқанд”, “Адлийя” сўзлари, ҳижрий 823 (1420 йил), 832 (1428 йил) каби зарб қилинган йиллари акс этган.
LiveБарчаси