Тунда Москвага оммавий дрон ҳужуми уюштирилди
Олам
−
26 Ноябрь 2023
26055Россия ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари Москва шаҳри томон учурилган Украина Қуролли Кучларига қарашли учувчисиз самолётни уриб туширди. Бу ҳақда шаҳар мэри Сергей Собянин ўзининг Telegram-каналида маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, 26 ноябрга ўтар кечаси пойтахт томон оммавий дрон ҳужуми уюштирилган. Ҳужум пайтида ҳеч қандай вайроналар ва қурбонлар бўлмаган.
“Бугун тунда оммавий дрон ҳужумига уриниш бўлди. Ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари Наро-Фоминск ҳудудида ва Одинцово шаҳар округида Москва томон учаётган дронларни уриб туширди. Ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари ҳам Брянск, Тула ва Калуга вилоятларида бир нечта учувчисиз учоқларни тутиб, йўқ қилишга муваффақ бўлди”, деб ёзган Собянин.
Шунингдек, Россия Мудофаа вазирлиги Москва, Тула, Калуга ва Брянск вилоятлари ҳудудида тўққизта Украина Қуролли Кучларига қарашли учувчисиз самолёти йўқ қилингани ҳақида хабар берган.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 25 ноябрга ўтар кечаси россиялик ҳарбийлар Украина бўйлаб рекорд даражадаги учувчисиз самолётларни учирганди. Украина ҳарбий-ҳаво кучлари қўмондони Николай Олешук маълум қилишича, учурилган 75 та дрондан 71 таси уриб туширилган.
LiveБарчаси