Тўқаев Остонада Лавровни қабул қилди
Олам
−
07 Ноябрь
2083Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев бугун, 7 ноябрь куни Остона шаҳрига амалий ташриф билан келган Россия Федерацияси ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан учрашди. Бу ҳақда Оқўрда матбуот хизмати хабар берди.
Россия ТИВ раҳбарини Қозоғистонга ташрифи билан қутлар экан, Қосим-Жомарт Тўқаев икки томонлама ҳамкорлик дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик руҳида жадал ривожланиб бораётганини қайд этди. Бунга олий даражадаги мунтазам сиёсий мулоқотлар, икки мамлакат ҳукуматлари ва парламентларининг мувофиқлаштирилган фаолияти кўп жиҳатдан ёрдам бераётгани алоҳида таъкидланди.
Суҳбат чоғида Россия Президентининг Қозоғистонга бўлажак давлат ташрифига тайёргарлик кўришга алоҳида эътибор қаратилди.
“Биз ушбу ташрифга жиддий тайёргарлик кўряпмиз. Ўйлаймизки, бу давлатлараро муносабатларимизда муҳим воқеа бўлади. Бизнинг муносабатларимиз намунали ва жадал ривожланмоқда. Бўлажак ташриф стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларимизга қўшимча туртки беради”, деди Президент.
Сергей Лавров Россия ва Қозоғистон ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликнинг барча асосий масалалари, жумладан, бўлажак ташриф кун тартиби икки давлат ҳукуматлари ва Ташқи ишлар вазирликлари даражасида пухта ишлаб чиқилаётганига ишонтирди.
Россия ТИВ раҳбари Остонада МГИМО 80 йиллигига бағишланган илмий-амалий конференция ташкил этгани ва дипломатик доиралар ва оммавий ахборот воситаларида кенг резонансга эга бўлгану учун Президент Қосим-Жомарт Тўқаевга миннатдорлик билдирди.
Суҳбатдошлар минтақавий ва халқаро кун тартибидаги долзарб масалаларни, жумладан, кўп томонлама тузилмалар ва интеграцион бирлашмалар доирасидаги ҳамкорликни муҳокама қилди.
Маълумот учун, Россия раҳбари Владимир Путиннинг Қозоғистонга давлат ташрифи 27 ноябрь кунига режалаштираётгани Кремль воизи Дмитрий Песков томонидан тасдиқланган.
LiveБарчаси
Тошкент шаҳрининг бош режаси тасдиқланди.
26 Декабрь