Тўқаев Назарбоев ҳақида гапирди
Олам
−
28 Январь 2022 20631 2 дақиқа
Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев ватандошларини Республиканинг биринчи Президенти Нурсултон Назарбоевнинг тарихий хизматларини унутмасликка чақирди. Бу ҳақда давлат раҳбари Матбуот хизмати Тўқаевнинг ҳукмрон “Нур Отан” партияси қурултойидаги нутқидан сўнг маълум қилди.
“Биринчи Президентнинг тарихий хизматларига ҳурмат бажо келтирайлик, унинг шубҳасиз муваффақиятлари ва хизматларини таъкидлайлик”, деган Тўқаев.
Амалдаги Президентга кўра, Назарбоев мамлакатнинг энг оғир тарихий даврида — 1990-йиллар бошида давлат қурилишининг энг мураккаб миссиясини ўз зиммасига олган.
“90-йилларнинг ўрталарида чегарани қонуний расмийлаштириш бўйича ишлар бошланди, у делимитация ва демаркация билан якунланди. Бу ютуқ давлатимиз хавфсиз фаолият юритиши учун стратегик аҳамиятга эга эди”, дея тушунтирган Тўқаев Назарбоев эришган ютуқлар ҳақида гапирар экан.
Тўқаевнинг айтишича, ҳукмрон “Нур Отан” партияси фаолиятини тубдан қайта қуриш керак.
“Мен мамлакатни ҳар томонлама модернизация қилиш бўйича кенг кўламли кун тартибини илгари сурдим. “Нур Отан” уни амалга оширишда фаол иштирок этиши, Қозоғистоннинг илғор ўзгаришлари ва янгиланишининг ҳақиқий двигатели бўлиши керак. Лекин бунинг учун “Нур Отан” ўзини янгилаши лозим”, деган у.
Унинг таъкидлашича, ўтган йилги сайлов натижаларига кўра, “Нур Отан” халқдан керакли ишонч мандатини олган.
“Аммо ижро ҳокимияти бундан унумли фойдаланмади, ижтимоий-иқтисодий вазиятнинг жиддий ёмонлашишига йўл қўйди. Буюртмалар, режалар, топшириқлар кўпинча расмий равишда, қоғозда амалга оширилди. Танқидий паллада партиянинг бутун улкан кадрлари ва инсон салоҳияти, барча кенг инфратузилмаси тўлиқ ишга солинмади”, дея тушунтирган Тўқаев.
Унинг таъкидлашича, партиянинг бундан кейинги баркамоллиги сайловолди ваъдалари қай даражада амалга ошишига боғлиқ.
Эслатиб ўтамиз, “Нур Отан” партиясининг бугун, 28 январь куни бўлиб ўтган қурултойида мамлакатнинг Биринчи Президенти Нурсултон Назарбоев Тўқаевни ҳукмрон партия раислигига сайлаш таклифи билан чиқди. Партиянинг навбатдан ташқари 21-съезди қарори билан Қозоғистон Республикаси Президенти Қосим-Жомарт Кемелевич Тўқаев бир овоздан “Нур Отан” партияси раиси этиб сайланди.
Маълумот учун, Нурсултон Назарбоев 2019 йил март ойида лавозимини Қосим-Жомарт Тўқаевга топшириб, Элбоши рутбасини олган. Ўшандан буён Хавфсизлик Кенгашини бошқариб келаётган Назарбоев Қозоғистондаги намойишлар авж олиши фонида Хавфсизлик Кенгаши бошқарувини ҳам қўш қўллаб Президент Тўқаевга топширган.