Тўқаев қолдирилган сафарига эртага боради

Олам

image

Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев жорий йилнинг 20-22 август кунлари расмий ташриф билан Вьетнамда бўлади. Бу ҳақда “Tengrinews.kz” нашри хабар берди.

Келтирилишича, Қозоғистон Президенти Вьетнам Социалистик Республикаси Президенти Во Ван Тхионг таклифига биноан мамлакат пойтахти Ханойга боради. Вьетнам олий раҳбарияти билан музокаралар чоғида икки мамлакат ўртасидаги савдо-иқтисодий, сармоявий ва маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинади.

Бундан ташқари, Токаев бир қатор ишлаб чиқариш корхоналарига ташриф буюришни ва Вьетнамнинг йирик бизнес вакиллари билан учрашувлар ўтказишни режалаштирмоқда.

Маълумот учун, жорий йилнинг июнь ойида Қозоғистоннинг Абай вилоятида юз берган кенг кўламли ёнғин туфайли Қосим-Жўмарт Тўқаевнинг Вьетнамга расмий ташрифи кечиктирилди.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 8 июнь куни Қозоғистоннинг Абай вилоятидаги Семей ўрмон қўриқхонасида йирик ёнғин юз берди. Ушбу ёнғин оқибатида мамлакатда 14 киши ҳалок бўлди. Ёнғинида ҳалок бўлганлар хотирасига12 июнь миллий мотам куни деб эълон қилинди.

Ўша куннинг ўзида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон раҳбари Қосим-Жомарт Тўқаев билан телефон орқали мулоқот қилиб, унга ўрмон ёнғинига қарши курашишда Ўзбекистон ёрдам кўрсатишга тайёрлигини айтган эди. Шунингдек, ушбу ҳолат бўйича жиноий иш очилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Қозоғистон Вьетнам Тўқаев

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг