Тўқаев Қатар Амирини “Олтин Бургут” ордени билан мукофотлади

Олам

image

Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев Қатар Амири шайх Тамим бин Ҳамад Ол Сонийни “Олтин Бургут” ордени билан тақдирлади. Бу ҳақда Оқўрда матбуот хизмати хабар берди.

“Президент Қосим-Жомарт Тўқаев Қозоғистонда давлат ташрифи билан бўлиб турган Қатар Амири шайх Тамим бин Ҳамад Ол Сонийга Қозоғистон Республикасининг олий давлат мукофоти – “Олтин Бургут” ордени билан тақдирланди”, дейилади хабарда.

Оқорда матбуот хизматининг таъкидлашича, тақдирлаш маросимида Тўқаев Қатар Амирининг ватандошлар орасидаги обрў-эътибори, мамлакатни бошқаришдаги донишмандлиги ва юксак шахсий фазилатлари, хавфсизлик ва барқарорликни сақлашга қўшган салмоқли ҳиссасини таъкидлаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Қосим-Жомарт Тўқаев Тамим бин Ҳамад Ол Соний

Баҳолаганлар

38

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг