Тўқаев Боррель билан учрашди
Олам
−
02 Август
2417Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича Олий вакили – Европа комиссияси вице-президенти Жосеп Боррель билан учрашди. Бу ҳақда Оқўрда матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, суҳбат чоғида Қозоғистон Республикаси ва Европа Иттифоқи ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинган.
“Халқаро кун тартибидаги долзарб масалалар, Марказий Осиё мамлакатлари ўртасидаги минтақавий ҳамкорлик юзасидан фикр алмашилди”, дейилади хабарда.
Маълумот учун, яқин келажакда Самарқанд шаҳрида биринчи “Марказий Осиё - Европа Иттифоқи” саммити ўтказилиши кутилмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь