Тўқаев армияни шай ҳолатга келтиришни буюрди
Олам
−
05 Сентябрь 2023
35731Бугун, 5 сентябрь куни Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев Олмаота вилоятида бўлиб ўтган мамлакат армиясининг стратегик қўмондонлик-штаб ўқув машғулотларига ташриф буюриб, иштирокчи бўлинмаларнинг тайёргарлик даражасини баҳолади. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Тўқаев бундай ҳарбий машғулотларни ўтказиш бугунги кунда дунёда ҳукм сураётган мураккаб геосиёсий вазиятда ўта муҳим ва самарали эканини қайд этган.
“Бугунги кунда жаҳон мудофаа тизимида кенг кўламли ўзгаришлар рўй бермоқда. Урушнинг гибрид турлари кенг тарқалмоқда. Ҳужумлар нафақат ҳарбий, балки ахборот, психологик, сиёсий, иқтисодий ҳам бўлиши мумкин. Шунинг учун Қозоғистон Қуролли кучлари ҳар қандай чақириқларга тайёр туриши керак. Бу замонавий профессионал армияга қўйиладиган асосий талаб”, деган Тўқаев.
Шунингдек, Қозоғистон етакчиси армия энг мураккаб жанговар топшириқларни ҳам бажаришга шай бўлиб туриши кераклигини таъкидлаган.
LiveБарчаси
29 Октябрь