Тўқаев АҚШдаги элчисини “замминистр” қилди

Олам

image
Қозоғистонда яна бир вазир ишдан олинди. Оқўрда изоҳ берди north_east

Қозоғистонда яна бир вазир ишдан олинди. Оқўрда изоҳ берди

Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев мамлакат Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Акан Раҳметуллинни лавозимидан озод этди. Бу ҳақда “Tengrinews” хабар берди.

Акан Акасович Раҳметуллин 2024 йилнинг май ойида Қозоғистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланган эди. Президентнинг бошқа фармойиши билан Ержан Ошиқбоев ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди.

Ержан Ошиқбоев 1974 йил 16 июнь куни Олмаота шаҳрида туғилган. Ал-Фаробий номидаги Қозоқ миллий университети, Кеннеди номидаги бошқарув мактаби ва Гарвард университетини тамомлаган. У халқаро муносабатларга ихтисослашган ва давлат бошқаруви магистри даражасига эга.

Дипломатик фаолиятини 1998 йилда Осиё, Яқин Шарқ ва Африка дирекциясининг тўртинчи департаменти ходими сифатида бошлаган. Ташқи ишлар вазирлиги марказий аппаратида турли лавозимларда ишлаган, Қозоғистоннинг Бельгиядаги элчихонасида ҳам ишлаган.

2012 йилда Бош вазир девони раҳбари ўринбосари, ҳукуматнинг расмий вакили бўлган. 2012-2013 йилларда Президент маъмуриятининг ташқи сиёсат маркази раҳбари, 2021 йил апрелдан 2025 йил сентябргача Қозоғистоннинг АҚШдаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси бўлган. 1-даражали Фавқулодда ва Мухтор Элчи дипломатик унвонига эга.

Эслатиб ўтамиз, 2023 йилнинг апрель ойидан буён бош вазир ўринбосари ва ташқи ишлар вазири лавозимларида ишлаб келган Мурат Нуртлеу 26 сентябрь куни лавозимидан озод этилган ва Президентнинг халқаро инвестициялар ва савдо ҳамкорлик масалалари бўйича ёрдамчиси этиб тайинланган эди. Ермек Кошербаев эса янги Ташқи ишлар вазири этиб тайинланганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Қосим-Жомарт Тўқаев Акан Раҳметуллин замминистр Ержан Ошиқбоев

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг