Тўқаев ҳукуматга истеъфо берди
Олам
−
05 Февраль
17516Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев республика ҳукумати истеъфосини қабул қилди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар берди.
“Қозоғистон Республикаси Конституциясининг 70-моддасига мувофиқ қарор қиламан: Қозоғистон Республикаси ҳукумати истеъфоси қабул қилинсин, Қозоғистон Республикаси Бош вазири вазифаси вақтинча Роман Василевич Скляр зиммасига юклансин”, дейилади Президент қарорида.
Шу билан бирга, Вазирлар Маҳкамаси аъзоларига ҳукуматнинг янги таркиби тасдиқлангунга қадар ўз вазифаларини бажаришни давом эттириш топширилди. Мазкур Фармон имзоланган кундан эътиборан кучга киради.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тўқаев президентликда қолиш учун Конституцияни ўзгартирмаслигини айтган эди.
LiveБарчаси