Цукерберг яна Трампни йўқлаб борди
Олам
−
13 Январь
3827Meta раҳбари ва Facebook асосчиси Марк Цукерберг Флоридадаги Мар-а-Лаго қароргоҳида АҚШнинг янги сайланган президенти Дональд Трамп билан шахсий учрашув ўтказди. Бу ҳақда "The Economic Times" хабар берди.
Қайд этилишича, Цукерберг учрашувга шахсий Gulfstream G650 самолётида келган.
Маълум қилинишича, Марк Цукерберг Мар-а-Лагода кўк костюм, қизил галстук ва қуёшдан сақлайдиган кўзойнак тақиб чиққан. Аниқ нима муҳокама қилингани ҳозирча номаълум. Бироқ бу Трамп ва Цукерберг ўртасидаги биринчи мулоқот эмас: улар аввалроқ ҳукуматнинг келажакдаги сиёсатини муҳокама қилишган ва бир нечта шахсий телефон суҳбатлари ўтказган.
Цукерберг “глобал миқёсдаги цензура”га қарши курашда Трамп билан ҳамкорлик қилишга тайёрлигини бир неча бор таъкидлаган. Яқинда берган интервьюсида у Байден маъмуриятини ҳам танқид қилиб, уни Facebook'га коронавирус пандемияси пайтида баъзи хабарларни олиб ташлаш учун босим ўтказишда айблаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Цукерберг Трампнинг инаугурациясига 1 миллион доллар хайрия қилган, кўплаб таҳлилчилар буни келаётган маъмурият билан муносабатларни яхшилашга қаратилган саъй-ҳаракатлар сифатида талқин қилганди. Трамп эса ўзининг “Американи қутқариш” китобида Цукербергни 2020 йилги сайловларда ўзига қарши фитна уюштирганликда айблаган ва 2024 йилги сайловларга аралашгани аниқланса, унга умрбод қамоқ жазоси билан таҳдид қилганди.
LiveБарчаси
Самарқанд шаҳрида метро қурилади.
14 Январь
Доллар курси пастлади.
14 Январь