ЦСКА клубининг ўзбекистонлик аъзоси тур рамзий жамоасидан жой олди

Спорт

image

Москванинг ЦСКА клуби аъзоси Аббосбек Файзуллаев “Championat.com” сайти томонидан Россия чемпионатининг 14-тур рамзий жамоасига киритилди. 

Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси рамзий жамоанинг чап қанот ярим ҳимоясидан ўрин эгаллади. 

“Яқин вақтгача кўпчилик танимайдиган 20 ёшли йигит РПЛни “бузмоқда”. “Пари НН” билан драматик ўйин унинг навбатдаги шоусига айланди. Аббос Виктор Давилага ғалаба тўпини киритишда ёрдам берди, иккита голли узатма амалга оширди ва одатдагидек ҳужумда фаол бўлди. Унинг доимий юқори даражадаги ўйинини томоша қилиш эса одатий ҳолга айланди”, дейилади манба хабарида. 

Рамзий жамоа:

Дарвозабон: Игорь Лешук (“Динамо”).
Ҳимоячилар: Егор Тесленко (“Рубин”), Страхиня Эракович (“Зенит”), Виллиан Роша (ЦСКА).
Ярим ҳимоячилар: Никита Бурмистров (“Сочи”), Вячеслав Якимов (“Факел”), Данил Пруцев (“Спартак”), Аббосбек Файзуллаев (ЦСКА)
Ҳужумчилар: Жон Кордоба (“Краснодар”), Евгений Марков (“Факел”), Антон Зиньковский (“Спартак”).


Мақола муаллифи

Теглар

ЦСКА Аббосбек Файзуллаев Россия чемпионати

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made