“Трасса”дан эркак кишининг мурдаси топилди
Жамият
−
26 Ноябрь 2019
12197Ижтимоий тармоқларда тарқалган “Ҳайдовчи Қорақалпоқда ДАН ходимлари билан жанжалдан сўнг сирли тарзда оламдан ўтди…” сарлавҳали мақола эълон қилинди. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси мазкур мақолага асос бўлган воқеалар бўйича ҳақиқатни очиқлади.
Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси томонидан жорий йилнинг 12 ноябрь куни А-380 “Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейноу” йўналишида фуқаро Н.Ҳолиқовнинг мурдаси топилган. Мазкурҳолат бўйича терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Аниқланишича, 12 ноябрь куни соат 22:00ларда Қўнғирот туманидаги божхона постида фуқаро С.Уринов бошқарувидаги Lacetti русумли автомашина Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ЙҲХБ 3-сафарбарлик гуруҳи инспекторлари томонидан тўхтатилиб, йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидаси бузилганлиги ҳолати юзасидан баённома расмийлаштирилиши ҳақида айтилганида, автомашина йўловчиси О.Хусанов инспекторларни ҳақорат қилган.
О.Хусанов инспекторлар билан жанжаллашган вақтида автомашина йўловчиси Самарқанд вилояти, Нуробод туманида яшовчи Н.Ҳолиқов ушбу ҳолатни телефонининг видео камерасига олиш жараёнида ЙҲХБ инспекторлари ундан видеога олмаслигини сўрашган. Шунда, Н.Ҳолиқов ЙҲХБ инспекторлари телефонини олиб қўймасликлари учун автомашинадан тушиб қочиб кетган.
Бироз вақт ўтганидан сўнг, А-380 “Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейноу” асфальт йўлининг 874-875-км.да (тадбир ўтказилаётган жойидан 450 метр узоқликда) Н.Ҳолиқовнинг мурдаси топилган.
Суд-тиббий экспертизасининг дастлабки хулосасига кўра, марҳум Н.Ҳолиқовнинг ўлими юрак қон томир етишмовчилиги оқибатида келиб чиққанлиги сабаб бўлган.
Хозирги кунда ушбу ҳолат юзасидан Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ҳолат бўйича ЙҲХБ ходимларининг ҳатти-ҳаракатлари юзасидан хизмат текшируви тайинланган.
LiveБарчаси