Транспорт назорати инспекциясига янги бошлиқ тайинланди

Жамият

image

Жамшид Абдуҳамидович Каримов Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт назорати инспекцияси бошлиғи лавозимига тайинланди. Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати хабар берди. 

Маълум қилинишича, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг тегишли қарори билан Жамшид Каримов Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт назорати инспекцияси бошлиғи этиб тайинланган. 

Каримов мазкур тайинловга қадар – 2020 йилнинг февраль ойидан бери Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари – Йўл ҳаракати хавфсизлигини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Ундан аввал эса Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси биринчи ўринбосари – йўл-патруль хизмати бригадаси командири бўлиб ишлаган.


Мақола муаллифи

Теглар

тайинлов Транспорт назорати инспекцияси Жамшид Каримов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг