Трампнинг одами Украинага борди

Олам

image

АҚШ Президентининг Украина бўйича махсус вакили Кит Келлогг бугун, 14 июль куни Киевга етиб борди. Бу ҳақда Украина Президенти идораси раҳбари Андрей Ермак маълум қилди.

“АҚШ Президентининг махсус вакили Кит Келлогни Украинада қутлаймиз”, деб ёзди Ермак ўзининг Телеграм-каналида. 

Унинг қўшимча қилишича, бир неча мавзулар, жумладан, қурол-яроғ етказиб бериш ва икки давлат ўртасидаги ҳамкорлик муҳокамаси режалаштирилган. 

“Суҳбат учун жуда кўп мавзулар бор”, деб таъкидлади Ермак.

Қайд этиш жоиз, 11 июль куни Келлогг Римдаги Украина ОАВларига 14 июль куни Украинага бориши ва ташрифи бир ҳафта давом этишини айтди. Махсус элчи охирги марта Киевга февраль ойида ташриф буюрган эди.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 13 июль куни АҚШ Президенти Дональд Трамп Мэриленд штатидаги Эндрюс қўшма базасида Қўшма Штатлар Patriot ҳаво мудофаа тизимларини Украинага топширишини маълум қилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Украина Кит Келлогг

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг