Трампнинг одами яна Украинага боради 

Олам

image

АҚШ Президенти Дональд Трампнинг Украина бўйича махсус вакили Кит Келлогг жорий йилнинг 14 июль куни Киевга ташриф буюради. Бу ҳақда 9 июль куни Келлогг Римда Украина тикланишига бағишланган конференция доирасида “Новини Live”га берган интервьюсида сўз очди.

Маълум қилинишича, АҚШ вакилининг ташрифи бир ҳафта давом этиши мумкин. 

“Биз 14 июль Киевда бўламиз. Биз у ерда бутун ҳафта бўламиз”, деган АҚШ вакили. 

Қўшимча қилинишича, Римдаги конференция доирасида Келлогг Украина Президенти Владимир Зеленский билан ҳам учрашган. Учрашувда Украинага қурол-яроғ ва ҳаво мудофаа тизимлари етказиб бериш масаласи муҳокама қилинган.

Эслатиб ўтамиз, сўнгги марта АҚШ Президенти Дональд Трампнинг Украина бўйича махсус вакили  Кит Келлогг жорий йилнинг 20 февраль куни Украина раҳбари Владимир Зеленский билан учрашганди. Ўзаро суҳбат давомида кейинги қадамлар, Украинанинг хавфсизлик кафолати ҳақида самимий суҳбат бўлиб ўтган.


Мақола муаллифи

Теглар

Дональд Трамп Украина Владимир Зеленский

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг