Трампнинг одами Россияга серқатнов бўлиб қолди
Олам
−
22 Апрель 2025 4986 2 дақиқа
АҚШ Президенти Дональд Трампнинг Яқин Шарқ бўйича махсус вакили Стив Уиткофф жорий ҳафтада Москвага боришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда бугун, 22 апрель куни Россия Президентининг ёрдамчиси Юрий Ушаков “Интерфакс” нашрига маълум қилди.
Қайд этилишича, журналист томонидан Стив Уиткофф Россияга ташриф буюриши ҳақида берилган саволга Президент ёрдамчиси “Биз уни кутяпмиз”, дея жавоб берган.
Аммо нашр Уиткоффнинг айнан қачон Россияга бориши ва кимлар билан учрашиши ҳақида аниқ маълумот келтирмаган.
Аввалроқ, “The Wall Street Journal” (WSJ) Ғарб расмийларига таяниб, Уиткофф ҳафта охирида Лондонда АҚШ, Украина ва Европа вакиллари учрашувидан сўнг яна Россияга ташриф буюриши мумкинлиги ҳақида ёзган эди. Уиткофф 23 апрель куни у ерда АҚШ Давлат котиби Марко Рубио ва Президентнинг махсус вакили Кит Келлогг билан биргаликда Украинадаги можарони ҳал қилиш бўйича музокараларнинг иккинчи босқичида иштирок этади. Учрашувда, шунингдек, Франция, Германия, Буюк Британия ва Украина Ташқи ишлар вазирлари ва миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчилари иштирок этиши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 11 апрель куни Россия Президенти Владимир Путин Санкт-Петербургдаги президент кутубхонаси биносида Америка етакчисининг махсус вакили Стив Уиткофф билан учрашув ўтказганди. Учрашув тўрт соатдан кўпроқ давом этди. Суҳбат ёпиқ эшиклар ортида бўлиб ўтди. Асосий мавзу Украинадаги вазият эди.
Live
Барчаси31 Декабрь 2025
Фарғона давлат техника университети ректори Қўнғиротбой Шариповга янги ўринбосар бўлди.
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
29 Декабрь 2025