Трампнинг одами Путинни кўндириш учун Россияга борди

Олам

image

Бугун, 13 март куни АҚШ Президенти Дональд Трампнинг махсус вакили Стив Уиткоффнинг самолёти Москванинг Внуково аэропортига қўнди. Бу ҳақда “Flightradar” хизмати маълум қилди. 

Маълум қилинишича, Gulfstream G650 самолёти Доҳадаги Ҳамад халқаро аэропортидан ҳавога кўтарилган. Москва вақт билан 11:40 атрофида самолёт Латвия йўналишидан Россия ҳаво ҳудудига кирган.

Кремль матбуот котиби Дмитрий Песковнинг маълум қилишича, Украина келишуви бўйича АҚШ томонидан музокарачилар Россияга учиб келмоқда ва бугун, 13 март куни тегишли мулоқот ўтказилиши режалаштирилган.

Қолаверса, кеча, 12 март куни Оқ уй матбуот котиби Кэролайн Ливитт ҳам Уиткофф Украинадаги можарони ҳал қилиш масаласини муҳокама қилиш учун Москвага боришини айтган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия Президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Кремль Саудия Арабистонида ўтказилган АҚШ-Украина музокаралари натижасида 30 кунлик сулҳ жорий этиш таклифининг моҳияти ҳақидаги тафсилотларни кутаётганини айтганди. Песковнинг сўзларига кўра, АҚШ Давлат котиби Марко Рубио ва АҚШ Президентининг миллий хавфсизлик бўйича ёрдамчиси Майкл Уолтц ушбу музокаралар ҳақида батафсил маълумот тақдим этиши керак.


Мақола муаллифи

Теглар

Дональд Трамп Стив Уиткофф

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг