Трампнинг бош иқтисодий маслаҳатчиси ишдан кетди
Олам
−
22 Июнь 2020
3699АҚШ Президенти Дональд Трампнинг бош иқтисодий маслаҳатчиси Кевин Хассетт ёзда Қўшма Штатлар маъмуриятидан кетади. Бу ҳақда ўз манбаларига асосланиб, “Axios” нашри хабар бермоқда.
Хассетт коронавирус пандемияси туфайли иқтисодий аҳвол ёмонлашаётган бир пайтда март ойида маслаҳатчи лавозимига қайтган эди. Аввалроқ, у АҚШдаги ишсизлик “Буюк депрессия” вақтидаги даражага етиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирган ва ишсизликка қарши кураш харажатларининг кўпайишини ёқлаган эди.
Таъкидланишича, Хассетт маслаҳатчи хизматларини бепул тақдим этади, унинг ушбу лавозимда бўлиши доимо вақтинчалик, деб режалаштирилган.
LiveБарчаси
Эртадан Тошкентдаги 8 та кўчаларда ҳаракатланиш чекланади
07 Ноябрь 2023
Фарғонада қиймати 76 млн сўмлик “паққиллоқлар” ушланди
07 Ноябрь 2023
Шавкат Мирзиёев Қатар собиқ бош вазирини қабул қилди
07 Ноябрь 2023
Фаластин Бош вазири Муҳаммад Штае Ғазодаги уруш сабаб ҳалок бўлган болалар ҳақида гапираётиб йиғлаб юборди
07 Ноябрь 2023