Трампга Эрондан “сирли совға” юборилди
Олам
−
25 Март 15572 1 дақиқа
АҚШ Президенти Дональд Трамп Эрон билан ҳужумларни тўхтатиш бўйича музокаралар доирасида “сирли совға” олганини маълум қилди. Бу ҳақда у кеча, 24 март куни Оқ уйда журналистлар билан бўлиб ўтган учрашувда сўз очди.
“Улар менга совға жўнатишди. У менга бугун етиб келди. У жуда катта ва ақлбовар қилмас даражада қиммат”, дейди Трамп.
Одатда ўзининг совғаларини бошқаларга мақтанишни ёқтирадиган Оқ уй раҳбари бу галги совғасини сир тутган.
“Мен сизларга у совға нима эканлигини айтмоқчи эмасман. Аммо шуни айта оламанки, у жуда қадрли”, дейди Трамп журналистларга қарата.
Шунингдек, Трамп “Fox News” журналистининг “Совғангиз ядрога алоқадорми?” деган саволига “Йўқ, у нефть ва газ билан боғлиқ. Улар менга жуда ажойиб нарса беришди ва мен тўғри одамлар билан музокара қилаётганимни исботлашди”, дея жавоб қайтарган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Трамп Эрон ядровий қуролдан воз кечишга рози бўлганини маълум қилган эди. Шунингдек, у Эрон ҳарбий инфратузилмаси жиддий зарар кўрганини ва Эрон ҳукумати музокараларга “муҳтож” эканлигини айтганди.
Live
Барчаси