Трампдан бож, Путиндан чегирма. Ҳиндистон Россия нефтини харид қилишда давом этади
Олам
−
20 Август 2025 7063 2 дақиқа
Россия Ҳиндистонга нефть сотиб олаётгани учун 5 фоизлик чегирма жорий қилади. Бу ҳақда Россиянинг Ҳиндистондаги элчихонасига таяниб, “The Times of India” хабар берди.
Элчихонанинг билдиришича, Ҳиндистон Россиядан тахминан 5 фоизлик чегирма билан нефть олиб келишни бошлаб юборган. Бу чегирма АҚШнинг Россия билан савдо қилгани учун жазолаш мақсадида ҳинд маҳсулотларига 25 фоиз бож солиши мумкинлиги фонида берилмоқда.
Россия элчихонаси вакилининг сўзларига кўра, Ҳиндистон Россиянинг нефть хомашёсини чегирма билан оляпти, чунки амалда бошқа альтернатив етказиб берувчилар мавжуд эмас.
“Россия нефтига Ҳиндистон учун чегирма тахминан 5 фоизни ташкил қилади. Ҳиндистон тушунадики, етказиб беришларни ўзгартириш имконияти йўқ, фойда эса жуда юқори”, дейилади хабарда.
Россияинг Нью-Деҳлидаги элчихонаси вакили Роман Бабушкин АҚШнинг босимларини “бир томонлама ёндашув” деб атаган.
“Агар ҳинд маҳсулотлари АҚШ бозорига киришда муаммоларга дуч келса, Россия бозори Ҳиндистон экспортини мамнуният билан қабул қилади”, деган элчихона вакили.
Қайд этиш жоиз, 6 август куни Вашингтон кўп маротаба огоҳлантиришлардан сўнг Ҳиндистонга қарши бож чораларини эълон қилди. Унга кўра, август охиридан бошлаб ҳинд маҳсулотларига қўшимча 25 фоизлик тариф жорий этилади. Оқибатда умумий бож ставкалари 50 фоизга етади.
Ҳиндистон бундай чораларни адолатсиз деб ҳисоблаб, ғарб мамлакатлари ўзлари ҳам Россиядан айрим маҳсулотларни сотиб олишда давом этаётганини эслатиб ўтган.
Live
Барчаси31 Декабрь 2025
Фарғона давлат техника университети ректори Қўнғиротбой Шариповга янги ўринбосар бўлди.
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
29 Декабрь 2025