Трамп Венесуэла масаласида ҳали қарор қабул қилмаган – CNN

Олам

image

АҚШ Президенти Дональд Трамп Венесуэлага қарши қуруқликдаги операцияни бошлаш ёки зарба бериш масаласида ҳали қарор қабул қилмаган. Бу ҳақда Оқ уйдаги юқори лавозимли мансабдор ва администрация вакилига таяниб, CNN хабар беради.

Манбаларга кўра, Трампнинг назарида минтақада АҚШ ҳарбийларининг кучайтирилган иштироки, жумладан мамлакатнинг энг замонавий авианосецининг жойлаштирилиши ва 15 минггача ҳарбий хизматчининг юборилишининг ўзиёқ босим воситаси бўлиб, Венесуэла Президенти Николас Мадурони бевосита ҳарбий аралашувсиз истеъфога беришга мажбур қилиши мумкин.

Қайд этилишича, ўтган ҳафта кетма-кет уч кун давомида турли сценарийлар бўйича махсус брифинглар ўтказилган. Вариантлар орасида Венесуэланинг ҳарбий ёки ҳукумат объектларига зарбалар бериш, шунингдек махсус кучлар операциялари бор. “Ҳеч нарса қилмаслик” варианти ҳам имконият сифатида сақланиб қолган.

Манбаларнинг айтишича, Трамп бевосита ҳарбий ҳаракатларга киришиш борасида маълум шубҳаларни билдирган, америкалик ҳарбийлар учун хавф даражаси ва муваффақият эҳтимоли ҳақида саволлар берган. Бундан ташқари, у айрим иттифоқчиларнинг танқидини ҳам инобатга олаётгани айтилади – улар Президентнинг эътибори ҳаддан ташқари ташқи сиёсатга қаратилганини таъкидлаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Дональд Трамп маъмурияти Николас Мадуро ҳокимиятдан кетиши ва мамлакатни тарк этиши мумкин бўлган сценарийни муҳокама қилаётгани, хусусан унга Россияга ихтиёрий сургун сифатида боришга “яшил чироқ” берилиши эҳтимоли кўрилаётгани ҳақида хабар берилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Венесуэла Дональд Трамп

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг