Трамп ва Зеленский НАТО саммитида юзма-юз келди
Олам
−
25 Июнь 6235 1 дақиқа
Бугун, 25 июнь куни АҚШ Президенти Дональд Трамп Украина раҳбари Владимир Зеленский билан НАТО саммитида учрашди. Бу ҳақда Украина раҳбари ўзининг Telegram-каналида ёзиб қолдирди.
Унинг сўзларига кўра, Трамп билан бўлиб ўтган учрашув манфаатли бўлган ҳамда муҳим соҳаларни қамраб олган.
“Президент Трамп билан узоқ ва мазмунли учрашув бўлиб ўтди. Биз ҳақиқатан ҳам муҳим бўлган барча масалаларни муҳокама қилдик. Жаноб Президентга ва Америка Қўшма Штатларига миннатдорчилик билдираман. Оташкесим ва ҳақиқий тинчликка қандай эришиш мумкинлиги ҳақида гаплашдик. Одамларимизни қандай ҳимоя қилиш ҳақида фикр алмашдик. Тинчликка эришиш йўлида кўрсатилаётган эътибор ва ёрдамга миннатдормиз. Тафсилотлар – кейинроқ”, дея ёзган Украина раҳбари.
ОАВга кўра, Гаагадаги НАТО саммити доирасида ўтказилган Трамп ва Зеленскийнинг учрашуви 50 дақиқа давом этган.
Эслатиб ўтамиз, бундан олдин жорий йилнинг 26 апрель куни Украина Президенти Владимир Зеленский ва АҚШ раҳбари Дональд Трамп Рим папаси Францискнинг дафн маросимидан олдидан қисқа учрашув ўтказганди. Зеленскийнинг сўзларига кўра, у Трамп билан қисқа бўлса-да, манфаатли учрашув ўтказган.