Зеленский ва Трамп Рим папасининг таъзиясида учрашди

Олам

image

Бугун, 26 апрель куни Украина Президенти Владимир Зеленский ва АҚШ раҳбари Дональд Трамп Рим папаси Францискнинг дафн маросимидан олдидан қисқа учрашув ўтказди. Бу ҳақда Украина раҳбари ўз Telegram-каналида ёзиб қолдирди.

Билдирилишича, иккала томон вакиллари ҳам давлат раҳбарларининг учрашувини тасдиқлаган.

Зеленскийнинг сўзларига кўра, у Трамп билан қисқа бўлсада, манфаатли учрашув ўтказган.

“Яхши учрашув. Яккама-якка туриб кўп нарсалар гаплашиб олинди. Барча нутқларнинг натижасини кутамиз. Ҳалок бўлаётганлар ва яраланаётганлар кўпайиб бориши телбаликдан бошқа нарса эмас”, дея пост ва сурат қолдирган Зеленский.

Унинг қўшимча қилишича, учрашув кўпроқ рамзий маънога эга бўлган ва агар етарли натижаларга эришилса, у тарихий салоҳиятга эга бўлаши ҳам мумкин.

Маълумот учун, Рим папаси Франциск жорий йилнинг 21 апрель куни 88 ёшида инсульт сабаб Ватикандаги қароргоҳида вафот этганди. Унинг дафн маросими бугун, 26 апрель куни Ватикандаги Авлиё Пётр майдонида 200 мингга яқин инсон билан ўтказилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ Президенти Дональд Трамп Украина Президенти Владимир Зеленскийни имкон қадар тезроқ ноёб металлар бўйича шартнома имзолашга чақирган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Дональд Трамп Владимир Зеленский Франциск

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг