Трамп ва Си Цзиньпин “Йил одами” унвонига даъвогарлик қилмоқда
Олам
−
10 Декабрь 2019
4511"Time" журнали муҳаррирларининг сўзларига кўра, АҚШ Президенти Дональд Трамп ва Хитой раиси Си Цзиньпин “Йил одами” унвонига номзодлар рўйхатига киритилган.
Трамп бу номга тўртинчи марта даъво қилмоқда. АҚШнинг амалдаги Президенти 2016 йилда “Йил одами” бўлган. Умуман олганда, рўйхат 10 номзоддан иборат бўлиб, улар орасида Трампнинг шахсий адвокати Рудольф Жулиани ҳам бор.
Америка раҳбарига қарши “импичмент процессида марказий шахс” га айланган Вакиллар палатаси спикери Ненси Пелоси ҳам номзодлар қаторида. У Оқ уй раҳбари ва Украина Президенти Владимир Зеленский ўртасидаги суҳбат мазмуни ҳақидаги шикоятидан кейин омма диққатига сазовор бўлди. Шу вақт ичида “Йил одами” унвони номзодлари рўйхатига киритилган.
Даъвогарларнинг қисқа рўйхатига Facebook асосчиси ва раҳбари Марк Цукерберг, швед эко-фаоли Грета Тунберг, Янги Зеландия Бош вазири Якинда Ардерн, шунингдек, футболчи, АҚШ миллий терма жамоаси ва Американинг “Рейн” ярим ҳимоячиси Меган Рапино ҳам киритилган.
Таҳририят 11 декабрь куни “Йил одами” унвонининг янги эгасини эълон қилиши кутилмоқда.
Маълумот ўрнида, ҳар йили анъанага кўра, декабрь ойида "Time" муҳаррирлари “Йил одами”ни эълон қилишади. Унинг фотосурати журналнинг муқовасида жойлаштирилади. Ушбу унвонни беришнинг аниқ мезонлари йўқ: номзоднинг ижобий ёки салбий имижда бўлишидан қатъи назар, йил давомида жамиятга энг катта таъсир кўрсатган шахсга берилади.
Шаҳноза Тўрамуротова
LiveБарчаси