Трамп устидан яна жиноий иш қўзғатилди
Олам
−
09 Июнь 2023
5244АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп яна судга берилди. Бу ҳақда унинг ўзи ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилди.
“Мени сешанба (13 июнь) куни соат 15:00 да Майамидаги федерал судга чақиришди”, деб ёзган Трамп.
Айтилишича, собиқ президент лавозимидан кетганидан сўнг ўз мулкида аниқланган махфий ҳужжатлар юзасидан судга чақирилган. Прокуратура унга нисбатан жиноий иш қўзғатган. Бунга жавобан Дональд Трамп ўзининг айбсизлигини эълон қилган.
Маълумот учун, ўтган йилнинг август ойида АҚШ Федерал қидирув бюроси (ФҚБ) ходимлари Трампнинг Флорида штатидаги Мар-а-Лаго мулкида тинтув ўтказиш чоғида 11 тўплам махфий ҳужжатларни мусодара қилган. У ердан ҳужжатлар, фотосуратлар ва эслатмалар солинган 20 га яқин қути олиб чиқилган. Уларнинг орасида Трампнинг собиқ маслаҳатчиси Рожер Стоунни афв этиш тўғрисидаги фармон ҳамда “Франция Президенти” ҳақидаги баъзи маълумотлар, шунингдек, “ўта махфий” деб таснифланган, фақат “махсус давлат муассасалари”да сақланиши мумкин бўлган материаллар ҳам бўлган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг апрель ва май ойларида ҳам Дональд Трамп суд қилинганди. Уларнинг бирида собиқ президент томонидан сайловолди компанияси давомида порно актриса Сторми Дэниелсга пул тўлангани кўриб чиқилган бўлса, яна бирида у журналист Элизабет Жин Керролни зўрлаганликда айбланганди.
LiveБарчаси
29 Октябрь