Трамп Украинани Қрим ва Донбассни Россияга беришга мажбурламоқчи – WP

Олам

image

АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп шахсий суҳбатида Киевга Қрим ва Донбассни Россияга бериш учун босим ўтказиш орқали Украинадаги урушни тугатиши мумкинлигини айтди. Бу ҳақда “The Washington Post” суҳбатдан хабардор манбаларга таяниб, хабар берди.

Трампнинг сўзларига кўра, Россия ҳам, Украина ҳам можародан чиқиш йўлига муҳтож.

Шу билан бирга, Трампнинг таъкидлашича, Украинанинг айрим ҳудудларида одамлар Россия таркибига киришга қарши эмас.

WP нашрининг ёзишича, Трампнинг Украина бўйича режалари ноябрь ойида бўлиб ўтган Мерос фондидаги йиғилишда маълум бўлган.

Трампнинг Оқ уйдаги собиқ ёрдамчиси Майкл Антоннинг сўзларига кўра, Трамп Украина Қримдаги ҳудудни бериши ҳамда Донбасс ва НАТОнинг кенгайиши чекланган бўлиши ҳақидаги режа тафсилотларини айтиб, Путинни Хитойга ўсиб бораётган қарамлигини юмшатишга ундашини айтган.

“The Washington Post” нашри ёзганидек, Трампнинг варианти Украинани қўллаб-қувватлаш ва Россия агрессиясини чеклашга эътибор қаратаётган АҚШнинг амалдаги Президенти Жо Байден сиёсатини тубдан ўзгартиради.

Бундан ташқари, Украина ҳудудлари устидан назорат ўрнатиш Путиннинг таъсир доирасини кенгайтиради. Трампнинг айрим тарафдорлари уни бу фикрдан қайтаришга ҳаракат қилмоқда.

Республикачи сенатор Линдси Грэмнинг сўзларига кўра, у 100 фоиз вақтини Трамп билан Украина ҳақида гаплашишга сарфлайди. Гремнинг фикрича, Россия Президенти Владимир Путин ғалаба қозона олмайди.

Трампнинг сайловолди ташвиқоти вакили Кэролайн Ливитт эса бу гапларга муносабат билдирган.

"Президент Трамп қотилликни тўхтатиш ҳақида гапираётган ягона одам", дейди Кэролайн Ливитт.

Эслатиб ўтамиз, 2023 йилнинг баҳорида Трамп президент бўлса, Украинадаги урушни 24 соат ичида тугатиши мумкинлигини айтган эди.

2023 йилнинг ноябрида Владимир Зеленский Трамп билан учрашишга ва унинг “тинчлик режасини” тинглашга тайёрлигини билдирганди. Зеленскийнинг сўзларига кўра, агар Украина Донбасс ва Қримни Россияга берганида уруш тўхтатилиши мумкин эди, бироқ Президент унинг мамлакати бу “тинчлик режаси”га тайёр эмаслигини айтган.


Мақола муаллифи

Теглар

Дональд Трамп Украина

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг