Трамп Украина учун хавфсизлик кафолатлари бўйича резолюцияга бугун эришилишига ишора қилди
Олам
−
19 Август 2944 2 дақиқа
АҚШ Президенти Дональд Трамп украиналик мавқедоши Владимир Зеленский билан учрашувдан сўнг бугун Украина учун хавфсизлик кафолатлари бўйича қарор қабул қилинишига ишора қилди.
Европа етакчиларидан иборат делегация Киевни қўллаб-қувватлаш бўйича мувофиқлаштирилган саъй-ҳаракатларда Оқ уйда Президент Дональд Трамп билан учрашмоқда ва Ғарбнинг Украинани қўллаб-қувватлаши келажагини шакллантириш мақсадида музокаралар олиб бормоқда. Европа етакчилари келажакдаги можароларнинг олдини олиш учун Трампни Россия Президенти Владимир Путин билан қаттиқ позицияда туришга ундаши кутилмоқда.

Президент Дональд Трамп Украина Президенти Владимир Зеленский ва Европа етакчилари билан бирга Оқ уйдаги камералар олдига чиқди. Улар жимгина қаторда туришиб, суратга тушди. Трамп ўртада, унинг ёнида Зеленский ва Франция Президенти Эммануэль Макрон турарди. Лидерлар айни пайтда шарқий хонада кўп томонлама учрашув ўтказмоқда.
“Биз бугун деярли ҳамма нарса, шу жумладан, хавфсизлик бўйича ҳам бир қарорга келамиз”, деди Трамп Зеленский ва Европа етакчилари билан бирга.
Ўз сўзлари бошида Трамп Зеленскийга шундай деди:
“Мен сиз ва Президент Путин бирор нарсани ҳал қилмоқчи эканингизни ҳис қиляпман. Охир оқибат, бу қарорни фақат Президент Зеленский ва Украина халқи ҳам Президент Путин билан келишилган ҳолда қабул қилиши мумкин ва мен бундан жуда яхши нарса чиқади деб ўйлайман”.
Хавфсизлик кафолатлари – Украинанинг НАТОга қўшилишига йўл қўймасдан уни ҳимоя қилишга қаратилган муросани ифодалаши. Трампнинг махсус вакили Стив Уиткофф аввалроқ бундай кафолатларни “5-моддага ўхшаш ҳимоя” деб таърифлаган эди, бу эса НАТОга аъзо мамлакатларга бериладиган кафолатларга ўхшайди.

Президент Дональд Трамп Европа етакчилари билан музокаралари мақсадларини айтиб, улар Украина учун хавфсизлик кафолатларининг бир қисми сифатида “ким нима қилиши” ва урушни тугатиш учун “мумкин бўлган ҳудуд алмашинуви”ни муҳокама қилишларини айтди.
“Президент Путин Россия Украина учун хавфсизлик кафолатларини қабул қилишига рози бўлди ва бу биз эътиборга олишимиз керак бўлган асосий фикрлардан бири, биз буни кўриб чиқамиз. Биз биргаликда Украинага қарши бўлажак тажовузни тўхтатиб қўядиган келишувга эришишимиз мумкинлигига оптимистик ишонаман ва аслида бундай бўлмайди деб ўйлайман”, деди у.
Президентнинг таъкидлашича, ҳудуд масаласи “ҳозирги алоқа чизиғини” ҳисобга олади.