Трамп Украина билан битим шартларини ўзгартириши мумкин – ОАВ

Олам

image

АҚШ Президенти Дональд Трамп Вашингтон фойдасига Украина билан ноёб  фойдали қазилмалар бўйича битим шартларини ўзгартириши мумкин. Бу ҳақда Украина расмийларига таяниб, CBC хабар берди.

Нашр маълумотларига кўра, Украина расмийлари америкалик ҳамкасбларига Киев шартномани имзолашга тайёрлигини “аниқ кўрсатган” бўлса-да, битим шартлари ҳали тўлиқ келишилмаган. 

Қолаверса, нашр суҳбатдошларининг таъкидлашича, келишув параметрлари яна ўзгариши мумкин, чунки Трамп АҚШ учун “каттароқ ва яхшироқ битим” тузишга интилмоқда. 

АҚШ Молия вазири Скотт Бессант нашр билан бўлган суҳбатда ҳозирда битим режалаштирилмаганлигини айтган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 28 февраль куни Украина раҳбари Владимир Зеленскийнинг АҚШга ташрифи чоғида икки ўртада битим имзоланиши кутилган эди, аммо Оқ уйда икки раҳбар ўртасидаги келишмовчиликлар барчасини йўққа чиқарганди. Икки ўртадаги тортишувдан сўнг, Украина раҳбари Оқ уйни кутилганидан кўра эртароқ тарк этди. Бугун, 5 март куни АҚШ Президенти Дональд Трамп Конгресснинг иккала палатаси олдида   Украина билан фойдали қазилмалар бўйича битим тайёрланаётганини маълум қилди ва “Украина уни имзолашга тайёр” эканидан миннатдор эканлигини билдирди.


Мақола муаллифи

Теглар

Дональд Трамп Украина фойдали қазилма

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг