Трамп Twitter'ни сайловларга аралашиш ва сўз эркинлигини чеклашда айблади

Олам

image

АҚШ Президенти Дональд Трамп Twitterʼни мамлакатдаги президентлик сайловларига аралашганликда айблади. У бундай твитни микроблог хизмати унинг бошқа хабарларида улар сохта маълумотларга эга эканлиги ҳақида белги қўйганидан сўнг ёзди.

“Энди Twitter 2020 йилги президентлик сайловларига аралашмоқда. Улар менинг почта орқали овоз бериш катта коррупцияга ва фирибгарликка олиб келади деган даъвомни нотўғри эканлигини айтишди. Улар сохта хабарлар эълон қиладиган CNN ва “The Washington Post” каби наширлар твитини тасдиқлашди. Twitter сўз эркинлигини бутунлай чекламоқчи ва мен Президент сифатида бунга йўл қўймайман“, деб ёзди Трамп.

Трампнинг твитларини текшириш учун белгилар унинг иккита президентлик сайлови ҳақидаги твитида пайдо бўлди. Уларда почта орқали овоз бериш оммавий фирибгарлик, шу жумладан почта қутиларини бузиш, бюллетенларни қалбакилаштириш ва сайловчиларда кимга овоз бериш кераклиги тўғрисида ноқонуний кўрсатмалар берилиши мумкинлиги ҳақида ёзилган эди.

Маълумот учун, Twitter қолдирилган хабарларни фильтрлаш тизимини йўлга қўйган. Бунда, агар қайсидир твит ҳақиқатдан узоқ бўлса унга махсус белги қўйилади.

Эслатиб ўтамиз, Трамп ижтимоий тармоқда унинг ўрнига ким постлар ёзиши ҳақида маълум қилган эди.

 

Мақола муаллифи

Теглар

Дональд Трамп Twitter

Баҳолаганлар

11

Рейтинг

2.7

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг