Трамп “Родченков акти”га имзо чекди. Допинг машмашаси бошланадими?

Спорт

image

АҚШ Президенти Дональд Трамп кеча, 4 декабрь куни "Родченков акти"га имзо чекди. Ҳужжатда Америка иштирокидаги мусобақаларда допинг масаласида тил бириктириш ҳолатлари учун жиноий жавобгарликка тортиш кўзда тутилган. Бу ҳақда Оқ уй матбуот хизмати хабар бермоқда.

2019 йилги “Родченков акти” халқаро допинг фирибгарлигида иштирок этган айрим шахсларни жиноий жавобгарликка тортиш ва ушбу жиноятдан жабрланганларга товон пули ундиришни назарда тутади", дейилади хабарда.

Трампнинг баёнотига биноан, ушбу ҳужжатнинг 6-моддасиа кўра, “баъзи бир идоралар, шу жумладан, Адлия вазирлиги ушбу актнинг 3-моддасида (допинг келишувига оид) белгиланган қоидабузарлик бўйича ўтказилган ҳар қандай текширув тўғрисида АҚШ антидопинг агентлигига маълумот бериши” талаб этилади.

“Родченков акти” – Бутунжаҳон антидопинг агентлиги (WADA) асосий маълумот берувчиси ҳисобланади. У Америка спортчилари иштирок этган барча мусобақаларда татбиқ этилади. Бироқ қонун WADA кодекси амал қилмайдиган Шимолий Америка профессионал лигаларига таъсир қилмайди. Қонунбузарларни 1 миллион долларгача жарима ва 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси кутмоқда. Допинг аниқланган айрим спортчиларни жавобгарликка тортиш қонунда кўзда тутилмаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Трамп “Родченков акти”

Баҳолаганлар

19

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг