Трамп Путин билан қандай муносабатда бўлганини айтди
Олам
−
18 Март
14656АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп Россия етакчиси Владимир Путин билан конструктив муносабатлар тарафдори эканини ва шу йўл билан Украинадаги можаронинг олдини олиш мумкинлигини айтди. У бу ҳақда "Fox News" телеканалига берган интервьюсида сўз очди.
“Мен Путинни жуда яхши биламан, у билан яхши муносабатда эдим”, деган сиёсатчи.
Унинг сўзларига кўра, агар АҚШда Оқ уйнинг амалдаги раҳбари Жо Байден эмас, балки "ҳақиқий лидер" бўлганида Украина инқирози содир бўлмасди.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Трамп ноябрь ойида бўлиб ўтадиган президентлик сайловларида ғалаба қозонса, инаугурациядан олдин Украинадаги можаро тинч йўл билан ҳал этилишига ваъда берган эди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь