Трамп президентликдан кетганидан сўнг илк бор омма олдида чиқиш қилади 

Олам

image

АҚШнинг собиқ Президенти Дональд Трамп жорий йил 28 февраль куни Флорида штатининг Орландо шаҳрида бўлиб ўтадиган Консерватив сиёсий ҳаракатлар конференциясида нутқ сўзлайди.

Тарқатилган хабарларга кўра, Трамп конференцияда Республикачилар партиясининг келажаги ва умуман консерватив ҳаракат ҳақида гапиради. 

Эслатиб ўтамиз, Дональд Трампга нисбатан очилган иккинчи импичмент иши муваффақиятсиз якунланди. Сенатдаги овоз беришда айблов етарлича овоз олмади ва Трамп оқланди. 

Маълумот ўрнида, собиқ Президент унинг ҳаракатларини қоралаш ёки импичментини ёқлаш учун овоз берган 17 нафар республикачини, шу жумладан ўтган йилнинг декабрь ойи ўрталарида демократ Жо Байденни сайлов ғолиби деб эълон қилган Сенат озчиликлар етакчиси Митч Макконнеллни жаҳл билан танқид қилган.


Мақола муаллифи

Теглар

конференция Трамп

Баҳолаганлар

64

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг