Трамп Пхеньянга бориши ёки Ким Чен Инни Вашингтонга таклиф қилиши мумкин
Олам
−
18 Январь
2014АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трамп яқинлашиб келаётган президентлик муддати давомида Пхеньянга шахсан ташриф буюриши ёки Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Инни Вашингтонга таклиф қилиши мумкин. Бу ҳақда Трампнинг миллий хавфсизлик бўйича собиқ маслаҳатчиси Жон Болтон Япония жамоат телевидениесига берган интервюсида маълум қилди.
"Трамп аллақачон Шимолий Корея етакчиси билан учрашган АҚШнинг биринчи президентига айланган ва қолган нарса Ким Чен Инни Оқ уйга таклиф қилиш ёки Трампнинг Пхеньянга ташриф буюриши. Менимча, бу воқеалардан бири ёки ҳатто иккаласи ҳам Трампнинг иккинчи муддати давомида содир бўлиши мумкин", деди у.
Шу билан бирга, Болтон АҚШ ва КХДР ўртасида ядровий битим тузиш имконияти “бутунлай бошқа масала” эканини тан олди.
"Трамп ўтган сафар Ким Чен Иннинг талабларига рози бўлмаган ва менимча, бу АҚШ ва иттифоқчиларимиз Япония ва Жанубий Корея манфаатларидан келиб чиққан ҳолда қилинган", дея тушунтирди Трампнинг миллий хавфсизлик бўйича собиқ маслаҳатчиси.
Маълумот учун, 2018 йил июнь ойида Сингапурда АҚШ ва КХДР тарихидаги биринчи саммит бўлиб ўтди, натижада қўшма ҳужжат қабул қилинди. Шундан сўнг Пхеньян Вашингтондан хавфсизлик кафолатлари эвазига ядросизланишни ўз зиммасига олди. Иккинчи саммит 2019 йил февраль ойида Ханойда бўлиб ўтди. Трамп ва Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин бир неча учрашувлар, жумладан, юзма-юз учрашувлардан сўнг келишувга эриша олмади ва қўшма ҳужжат имзоламади. 2019 йилнинг 30 июнь куни Трамп ва Ким Чен Иннинг учинчи учрашуви КХДР ва Корея Республикаси чегарасидаги демилитаризация қилинган ҳудудда бўлиб ўтди. 2019 йил 5 октябрь куни АҚШ ва Шимолий Корея расмийлари Швецияда ишчи даражада учрашди, бироқ музокаралар натижа бермади.
LiveБарчаси