Трамп пандемияга қарши курашиш учун ҳеч нарса қилмаган - Байден
Олам
−
23 Октябрь 2020
4887
Коронавируснинг АҚШдаги аянчли оқибатларидан сўнг ҳам, Дональд Трампнинг президентликка қайта сайланиши нотўғри бўлади. Бу ҳақда унинг сайловлардаги рақиби - Демократик партиядан президентликка номзод Жозеф Байден гапирган.
Кеча, 22 октябрь куни Трамп ва Байден ўртасида навбатдаги дебат ўтказилган. Мунозаралар давомида Байден АҚШда коронавирус қурбонлари сони жуда кўп бўлаётгани ҳақида ҳам гапирган.
"Сиз мени бошқа гапларимни эшитмасангиз ҳам, шунисини эшитинг. Шунча кишининг ўлимига сабабчи бўлган ҳар қандай киши ҳам АҚШ Президенти бўлиб қололмайди", деган Байден дебатда.
Байденнинг таъкидлашича, Трамп пандемияга қарши курашиш учун ҳеч нарса қилмаган.
Аввалроқ, Трамп коронавирусга қарши Америка вакцинаси тез орада тайёр бўлишини маълум қилгани ҳақида хабар бергандик.
Маълумот учун, коронавирус бўйича АҚШ дунёда биринчи ўринда туради. Мамлакатнинг 8 миллиондан ортиқ аҳолиси коронавирус билан касалланган. 223 мингдан ортиқ одам вафот этган. 3 миллиондан ортиқ америкалик соғайиб кетган.
LiveБарчаси