Трамп Нетаньяхуни ҳақорат қилди

Олам

image

АҚШ Президенти Дональд Трамп Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяху билан телефон орқали мулоқот чоғида унинг Байрутга берган зарбасидан кескин норозилик билдирганини маълум қилди. Бу ҳақда у “Fox News” телеканалига берган интервьюсида айтган

Трампнинг сўзларига кўра, Исроил Ливан пойтахтига ҳужумни АҚШ ва Эрон ўртасида урушни якунлашга қаратилган меморандум имзоланиши кутилган пайтда амалга оширган. Шу сабаб у Нетаньяҳу билан суҳбатда: “Нима қилаётганингни ўйлаяпсанми?” дея кескин танбеҳ берган.

АҚШ Президенти Нетаньяҳу ҳаракатидан ғазабланганини билдириб, унинг “тўғри қарор чиқариш қобилияти йўқлигини” айтган. Трамп, шунингдек, Исроил томонини “Ҳизбуллоҳ”га қарши янги ҳужумларни амалга оширмасликка чақирган.

Унинг таъкидлашича, АҚШ ва Эрон ўртасидаги келишув ўша куни имзоланиши керак бўлган, бироқ Исроилнинг Байрутга берган зарбаси бу жараённи кечиктирган. Трамп келишув яқин соатларда электрон шаклда имзоланиши, кейинчалик эса Европада расмий маросим ўтказилиши мумкинлигини айтган.

Қайд этиш жоиз, Исроил армияси Байрут жанубидаги Даҳия ҳудудига авиа зарба берган эди. Ливан миллий ахборот агентлиги маълумотига кўра, ҳужум оқибатида 3 киши ҳалок бўлган, яна 15 киши жароҳат олган.

Ҳужумдан сўнг Эрон парламенти спикери ва музокаралар гуруҳи раҳбари Муҳаммад Боқир Ғолибоф АҚШни танқид қилиб, агар Исроилнинг ҳужумлари давом этса, музокара жараёни тўхташи мумкинлигидан огоҳлантирди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Исроил Мудофаа вазири Исроил Кац АҚШ ва Эрон ўртасидаги музокаралар фонида мамлакат Ливан, Сурия чегараси ва Ғазо секторининг бир қисмидаги ҳарбий назоратни сақлаб қолиш ниятида эканини айтган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Дональд Трамп Исроил Биньямин Нетаньяху

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг