Исроил Ливан, Сурия ва Ғазодан қўшинларини олиб чиқмайди – Кац

Олам

image

Исроил Ливан, Сурия чегараси ва Ғазо секторининг бир қисмидаги ҳарбий назоратни сақлаб қолиш ниятида. Бу ҳақда мамлакат мудофаа вазири Исроил Кац АҚШ ва Эрон ўртасидаги музокаралар фонида X ижтимоий тармоғида маълум қилди.

Унинг айтишича, Исроил армияси хавфсизлик ҳудудларидан — Ҳермон тоғининг чўққисидан тортиб Ливан тоғлари, Самария ҳудудлари ҳамда Ғазо секторининг катта қисмигача бўлган ҳудудлардан чиқиб кетмайди.

Кацнинг таъкидлашича, Исроил 7 октябрь воқеаларидан асосий сабоқ чиқарган ва турли гуруҳлардан келадиган таҳдидларга қарши ўз чегараларини ҳимоя қилишда давом этади.

“Мамлакатимиз хавфсизлик бўйича аниқ ва ўзгармас позицияга эга: биз ҳар қандай таҳдидга қарши ҳаракат қиламиз, ён бериш ёки муросага эмас, балки хавфсизликни таъминлайдиган қарорларга интиламиз”, деган вазир.

Шу билан бирга, Эрон Ташқи ишлар вазири Аббос Ароқчи АҚШ ва Эрон ўртасидаги можарони ҳал қилиш бўйича келишув яқин кунларда рақамли шаклда имзоланиши мумкинлигини айтган. Унинг сўзларига кўра, музокаралар якуний босқичдан муваффақиятли ўтса, ҳужжат масофадан туриб имзоланиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Эрон ва АҚШ ўртасидаги 14 банддан иборат англашув меморандуми лойиҳасининг янги тафсилотлари эълон қилинган эди.

Қолаверса, Покистон Бош вазири Шаҳбоз Шариф ўзининг X ижтимоий тармоғида АҚШ ва Эрон ўртасидаги тинчлик шартномаси матни томонлар ўртасида келишиб олинганини маълум қилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Сурия Исроил Ливан Ғазо Исроил Кац

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг