Трамп нефтга бож солиш билан пўписа қилди
Олам
−
06 Апрель 2020
4707АҚШ Президенти Дональд Трамп нефть нархи ҳозирги ҳолатида қоладиган бўлса, унга сезиларли бож жорий қилишини айтди.
“Агар нефть нархи ҳозирги даражасида қолса. Агар улар (Россия ва Саудия Арабистони) келишиб олмаса, мен бож жорий қиламан, жуда салмоқли бож. Чунки ҳозир биз мустақилмиз. Бизнинг ўз нефтимиз бор”, деган Оқ уй хўжайини.
Трамп АҚШ четдан нефть сотиб олгиси келмаётганини маълум қилди.
Аввалроқ, Трамп Россия ва Саудия Арабистони нефть нархи бўйича келишиб олишига умид билдирганди. Америка раҳбари суткалик нефть қазиб олиш 10-15 млн баррелга қисқариши мумкинлигини тахмин қилганди.
Нефть бозоридаги вазият
Жорий йилнинг март ойи бошида нефтга талабнинг тушиши ортидан нархлар ҳам икки баравар пасайди. Бунга коронавирус пандемияси ҳамда OPEC+ келишуви бўйича Россия ва Саудия Арабистонининг муросага келолмагани сабаб бўлди.
Натижада бунгача нефть қазиб олиш ва ишлов бериш бўйича амалда бўлган чекловлар бекор бўлди. Саудия Арабистони расман суткалик нефть қазиб олиш ҳажмини кўпайтира бошлади. Бу ҳам ўз навбатида нефть нархига салбий таъсир қилмай қолмади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь