Трамп мусулмонларни Рамазон билан табриклади

Олам

image

АҚШ Президенти Дональд Трамп Рамазон ойи муносабати билан барча мусулмонларга табрик йўллади. Бу ҳақда Оқ уй хабар берди.

“Бугун мен Рамазон ойининг бошланиши муносабати билан самимий табрикларимни йўллайман. Бу муқаддас ой – рўза, ибодат ва жамоавий йиғилишлар давридир. Бу – поклик ва эзгулик йўлида яшаш учун умид, жасорат ва илҳом олиш вақти”, деган АҚШ раҳбари.

Унинг сўзларига кўра, Америка ҳаёт тарзининг ажралмас қисми бўлган диний эркинликни доимо қўллаб-қувватлайди.

“Миллионлаб америкалик мусулмонлар Рамазон ойини нишонлашни бошлар экан, менинг маъмуриятим Америка ҳаёт тарзининг ажралмас қисми бўлган диний эркинликни қўллаб-қувватлашга содиқлигини яна бир бор тасдиқлайди. Энг аввало, биз тинч келажакни барпо этиш ва ҳар бир инсон қалбига сингдирилган қадр-қимматни тан олиш йўлидаги интилишимизни янгилаймиз”, деган Трамп.

У, шунингдек, барчага яхши кунлар ва тинчлик тилаган.

“Ушбу Рамазон ойида мен барчангизга Худонинг чексиз марҳамати ва улуғ севгисини ёдга олиш билан ўтадиган қувончли кунларни тилайман. Худо сиз ва оилаларингизни ушбу муборак фаслда ўз паноҳида асрасин”, дейди АҚШ Президенти.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Рамазон ойи муносабати билан Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев номига хорижий мамлакатлар етакчилари, ҳукуматлар ва нуфузли халқаро ташкилотлар раҳбарларидан қутловлар келаётгани ҳақида хабар берилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Дональд Трамп Рамазон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг