Трамп Мексика кўрфазини Америка кўрфази деб ўзгартиришни буюрди
Олам
−
25 Январь
3326АҚШ Президенти Дональд Трамп Мексика кўрфазини Америка кўрфази ва Аляскадаги Денали чўққисини Мак-Кинли деб ўзгартиришни буюрди. Бу ҳақда АҚШ Ички ишлар департаменти хабар берди.
“Бу ўзгаришлар АҚШнинг ноёб меросини сақлашга бўлган интилишини ва келажакдаги авлодларга қаҳрамонларнинг хотираларини ва тарихий қадриятларни эъзозлаш имкониятини яратишни тасдиқлайди”, дейилади департамент баёнотида.
“Reuters”га кўра, энди департамент юрисдикцияси остида бўлган АҚШ Географик номлар кенгаши мамлакатнинг Географик номлар ахборот тизимидаги маълумотларни янгилаши керак. Бироқ бунинг халқаро миқёсда тан олиниши эҳтимолдан йироқ.
Эслатиб ўтамиз, Трамп илк бор жорий йил 7 январь куни Мексика кўрфазининг номини ўзгартириш тўғрисидаги қарорини эълон қилган эди. Бунга жавобан Мексика Президенти Клаудия Шейнбаум Америка Қўшма Штатларини “América Mexicana”, яъни “Мексика Америкаси” деб аташни таклиф қилганди. Унинг фикрича, бу таклиф тарихий асосга эга. Хусусан, Шейнбаум 1607 йилга оид тарихий харитани далил сифатида келтирган. Ушбу харита Dutch Ost-India компанияси буюртмасига кўра яратилган бўлиб, унда замонавий АҚШ ҳудуди “Мексика Америкаси” сифатида кўрсатилган.
LiveБарчаси