Трамп масжид ва ибодатхоналарни имкон қадар тезроқ очишга чақирди
Олам
−
23 Май 2020
6409АҚШ Президенти Дональд Трамп барча штатлар расмийларини “ҳозироқ“ ташрифлар учун диний ибодат масканлари очишга чақирди. Бу ҳақда “Lenta.ru“ нашри хабар берди.
Трампнинг сўзларига кўра, ҳозирда черковлар, ибодатхоналар, масжидлар ва бошқа ибодат жойлари керак. Унинг таъкидлашича, коронавирус пандемияси пайтида баъзи штатлардаги ҳокимият идоралари диний биноларга ташриф буюришни тақиқлаб қўйган ҳолда алкогол дўконлари ва аборт клиникалари ишлашига рухсат берган. Президент буни адолатсиз деб атади.
Қайд этилишича, Президент маъмурияти бутун мамлакат бўйлаб черковларни очиш бўйича қўлланмани нашр қилишни режалаштирмоқда.
Таъкидланишича, кўплаб Америка диний ибодат масканларининг расмийлари пандемия муносабати билан чеклов чораларига қарши норозилик билдиришган. Улар томонидан бу чекловлар фуқароларнинг диний эркинликларига бўлган ҳуқуқларининг бузилиши сифатида кўрилган.
LiveБарчаси