Трамп кетишидан олдин 73 кишини афв этди. Улар орасида ўзи ва оиласи йўқ
Олам
−
20 Январь 2021
15188АҚШнинг амалдаги Президенти Дональд Трамп 73 кишини афв этишга қарор қилди. Бу ҳақда Оқ уй матбуот хизматига таяниб хабар берилган.
Таъкидланишича, афв этилганлар орасида фирибгарликда ва маблағларни талон-торож қилишда, шунингдек, Трампни фаол қўллаб-қувватлашда айбланган Трампнинг собиқ маслаҳатчиси Стивен Бэннон ҳам бор.
Шунингдек, рўйхатга АҚШ Республикачилар партиясининг сиёсий маслаҳатчиси Пол Эриксон ҳам киритилган, бир қатор Америка оммавий ахборот воситаларининг хабарларига кўра, у олдин Мария Бутина исмли рус аёл билан ишқий муносабатда бўлган.
Давлат раҳбари яна 70 киши учун жазони енгиллаштиришга қарор қилган.
Афв этилганлар қаторига Трампнинг ўзи ва унинг оила аъзолари киритилмаган.
Шунингдек, ушбу рўйхатда Трампнинг шахсий адвокати Рудольф Жулиани, WikiLeaks асосчиси Жулиан Ассанж ва собиқ Марказий разведка бошқармаси ходими Эдвард Сноуден ҳам йўқ.
Эслатиб ўтамиз, АҚШнинг амалдаги Президенти Дональд Трампнинг қизи Иванка Трамп ўтган йилнинг декабрь ойида 2017 йилги инаугурация фондидаги маблағларнинг ўзлаштирилиши бўйича сўроқ қилинганди.
Кейин эса, Трамп давлат раҳбари лавозимидан кетишидан олдин бир қатор шахсларни, шу жумладан фарзандлари ва адвокатини ҳам афв этишни режалаштиргани айтилганди.
Маълумот ўрнида, АҚШда 2020 йил 3 ноябрь куни президентлик сайловлари бўлиб ўтди. Президентликка асосий даъвогарлар – демократ Жо Байден ва амалдаги раҳбар, республикачи Дональд Трамп эди.
Оммавий ва сайловчиларнинг овоз бериш натижаларига кўра, Байден сайловда ғалаба қозонди. Бугун, 20 январь куни АҚШнинг сайланган Президенти Жо Байденнинг инаугурация маросими ўтказилади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь