Трамп Исроил ва баъзи давлатларга божларни камайтирмоқчи

Олам

image

АҚШ Президенти Дональд Трамп Вьетнам, Исроил ва Ҳиндистон билан божларни камайтиришга имкон берадиган савдо келишувлари бўйича музокараларни бошлади. Бу ҳақда CNN музокаралар жараёнидан хабардор манбага таяниб хабар берди.

Трампнинг жорий қилган тарифларида Исроилга нисбатан 17 фоиз, Вьетнам учун бож миқдори 46 фоиз, Ҳиндистон учун 26 фоиз этиб белгилаганди.

“Axios” нашрининг ёзишича, Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяху 7 апрель куни Оқ уйга ташрифи чоғида Трамп билан божларни шахсан муҳокама қилиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Дональд Трамп бошқа мамлакатлар товарларига бож жорий этишини маълум қилди. Президентнинг таъкидлашича, “ўн йилликлар” давомида АҚШ бошқа давлатлар билан савдо тўсиқларини камайтирган, бу давлатлар эса “АҚШ маҳсулотларига улкан божлар ўрнатган”.

Баъзи давлатлар аллақачон Америка божларига жавоб чораларини эълон қилган. Масалан, Трамп 54 фоизлик бож жорий этган Хитой 10 апрелдан бошлаб АҚШдан импорт қилинадиган барча товарларга 34 фоизлик қўшимча божлар жорий этаётганини маълум қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Дональд Трамп Вьетнам Ҳиндистон бож савдо уруши Исроил

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг