Трамп икки ҳафта ичида Эрон бўйича қарор қабул қилади – Оқ уй
Олам
−
20 Июнь 3466 1 дақиқа
АҚШ Президенти Дональд Трамп Эрон билан музокара ўтказиш эҳтимоли юқорилиги сабабли икки ҳафта ичида Эрон бўйича (ҳужум қилиш ёки қилмаслик) қарор қабул қилади. Бу ҳақда Оқ уй матбуот котиби Кэролин Ливитт брифингда маълум қилди.
Ливитт АҚШ Президенти Трампнинг яна бир бор дипломатияга имконият беришни истаётганини қайд этиб, Эрон билан ядровий музокараларда нима бўлишини кўришни исташини айтди.
Маълумотни тўғридан тўғри Президентдан етказишини айтган АҚШ вакили Трамп Эрон бўйича (ҳужум қилиш ёки қилмаслик) икки ҳафта ичида қарор қабул қилишини, чунки Эрон билан музокаралар тез орада бўлиб ўтиши мумкинлигини билдирди.
“Эрон бизнинг огоҳлантиришларимизга қарамай, 60 кундан бери музокара столига ўтирмади. 61-куни Исроил Эронга қарши чора кўрди ва Президент икки ҳафта ичида қарор қабул қилишини айтди”, деди у.
Оқ уй матбуот котиби, агар унга йўл очиқ бўлса, Трамп дипломатияни афзал кўришини таъкидлади:
“Президент дунё бўйлаб глобал можаролардаги муаммоларга дипломатик ечим топишдан доимо манфаатдор. Яна у тинчликсевар, лекин куч ишлатишдан тортинмайди”.