Трамп Ғазо бўйича сулҳ хавф остида эмаслигини айтди

Олам

image

АҚШ Президенти Дональд Трамп Исроил ва ҲАМАС ўртасида эришилган ўт очишни тўхтатиш тўғрисидаги келишувга ҳеч нарса таҳдид сололмаслигини маълум қилди. Бу ҳақда у кеча, 28 октябрь куни Жанубий Кореяга йўл олаётганда самолёт бортида журналистларга маълум қилди.

“Келишувга ҳеч нарса таҳдид сололмайди. Улар (ҲАМАС) исроиллик аскарни ўлдиришди. Шу сабабли исроилликлар жавоб зарбасини беришди”, дейди Трамп.

Шу билан бирга, АҚШ Президенти зарурат туғилса, ҲАМАС йўқ қилиниши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирган.

“Агар керак бўлса, биз ҲАМАСни жуда осон йўқ қиламиз. Биз улар билан келишув тузганмиз, унга кўра улар ўзини яхши тутиши керак эди... Агар ўзини яхши тутмаса, уларни йўқ қилишади”, дейди Трамп.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Исроил армияси Ғазо секторида ҲАМАС инфратузилмасига зарбалар берган эди. Оқибатда 100 га яқин инсон ҳалок бўлгани айтилмоқда. Исроил маълумотларига кўра, бу – Рафаҳ шаҳри яқинида ҲАМАС исроиллик аскарларга қарши танк ракетасини учирганидан кейин содир бўлган. ҲАМАС эса бу ҳодисага алоқадорлигини рад этмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Дональд Трамп Исроил ҲАМАС

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг