Трамп Эронни таслим қилмоқчи – Ароқчи
Олам
−
10 Февраль 5231 2 дақиқа
Америка Қўшма Штатлари Эрон билан янги битим тузиб, уни таслим бўлишга мажбурлаш мақсадини кўзламоқда. Бу ҳақда Ислом Республикаси Ташқи ишлар вазири Аббос Ароқчи маълум қилди.
Ароқчининг таъкидлашича, АҚШ Президенти Дональд Трамп Эрон халқига босим ўтказиш ниятида.
“АҚШ Президенти Эрон халқига максимал босим ўтказиш сиёсатига қайтди. Энг қизиғи шундаки, у Эронга мисли кўрилмаган босим ўтказиш тўғрисидаги фармонни имзолаш билан бир вақтда музокараларга тайёрлиги ҳақида баёнот берди, чунки унинг мақсади бизни чалғитишдир. Нега биз АҚШ билан босим остида музокара олиб боришимиз керак? Бу босим остида қандай мантиққа рози бўлишимиз керак?” деган у.
Ароқчининг айтишича, Эрон ҳеч қачон АҚШга енгилмайди ва керак бўлса, Трампнинг “босим остидаги” музокараларини ҳам қабул қилмайди.
Шунингдек, Эрон Ташқи ишлар вазири ҳозирги геосиёсий манзарани аниқ тушуниш зарурлигини таъкидлаган.
“Халқимизга қўйилган адолатсиз санкциялар Эроннинг иқтисодий ривожланишига жиддий тўсиқ бўлмоқда”, деган Ароқчи.
Эслатиб ўтамиз, 7 февраль куни Эрон олий раҳнамоси Оятуллоҳ Али Хоманаий Агар америкаликлар Эронга таҳдид қилса, Эрон ҳам уларга қарши таҳдид қилишини айтганди. Хоманаий Эрон АҚШ билан ҳеч қандай музокара олиб бормаслиги кераклигини таъкидлаган. Мамлакат олий раҳбарининг сўзларига кўра, Вашингтон Теҳронни ядровий келишув шартларини бажармай, уни бир томонлама бекор қилиб, бир марта алдаган.
Live
Барчаси