Трамп Байден Президент бўлса, АҚШни нима кутаётганини очиқлади

Олам

image

АҚШнинг амалдаги Президенти Дональд Трампнинг таъкидлашича, агар унинг рақиби Жо Байден Президент этиб сайланса, Америкада “инқилоб” юз беради.

“Улар Байден келса, ҳокимиятни қўлга киритадилар. У заиф одам. Уни қўғирчоқ каби бошқаришади... Бу инқилоб. У заиф одам ва бутун ҳаёти давомида шундай бўлган ... У президентликка номзодини кўрсатмаслиги керак”, деди Трамп “Fox News”га берган интервьюсида.

Бошловчининг Байденни ким назорат қилиши ҳақида берган саволига Трамп у одамларни танимаслигини айтди.

Шунингдек, Трампдан унинг тарафдорлари намойишчиларига “қарши туришини” хоҳлайсизми, деб сўрашди. 

“Йўқ, мен буни хоҳламайман, мен бу ишни ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига топшираман”, деб жавоб қилди Трамп. 

Май ойи охиридан буён АҚШ бўйлаб норозиликлар авж олди. Намойишчилар афроамерикаликларнинг полиция томонидан ўлдирилгани ёки яралангани бўйича ишларда адолат талаб қилмоқда.

Бир қатор шаҳарларда тартибсизликлар ва бузғунчилик ҳолатлари қайд этилди. Карантиндан чарчаган аҳоли бутун нафратини кўчаларда тўкиб-солди. Дўконлар бузилиб, ўғриликлар бошланди.

Эслатиб ўтамиз, АҚШда навбатдаги президентлик сайлови 3 ноябрь куни ўтказилади. Сайловда амалдаги давлат раҳбари Дональд Трамп курсисини сақлаб қолиш учун Жо Байденга қарши курашга киришади.

Рушанабону Султонова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Дональд Трамп Жо Байден АҚШда сайлов

Баҳолаганлар

209

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг